Булоқбоши туманида Бозорбоши маҳалла фуқаролар йиғини биносини очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Мамуров, туман прокурори Х.Юсупов ва туман ИИБ бошлиғи О.Акбаровлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Ушбу маҳалла биноси тадбиркор Шухрат Убайдуллаев томонидан қуриб битказилди. Туман ҳокими ўз сўзида маҳалла фуқаролар йиғини ходимларини ва маҳалла аҳлини замонавий андозаларга мос қуриб битказилган, барча шароитларга эга бўлган бино билан қутлади.