Чоп этиш версияси
Юклаб олиш (pdf)
ТУМАНДА ЯШОВЧИ 10 НАФАР ФУҚАРОЛАРГА УЙ-ЖОЙЛАР ТОПШИРИЛДИ
2020 йилнинг 30 декабрь куни Булоқбоши туманида яшовчи
10 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбияланаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга мухтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги қарори асосида "Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди" маблағлари хисобидан бошланғич тўловлари тўланган ҳолда Хўжаобод тумани Иттифоқ массивида намунали лойихалар асосида қурилган кўп қаватли уй жойлар топширилди.
Янги намунали уй-жойларни топшириш маросимида Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ.Абдурахмонов иштирок этиб, уларни кириб келаётган Янги йил байрами ҳамда янги уй-жойлар билан табриклади.
Киритилган вақти: 31/12/2020 23:00 Кўрилганлиги: 21