Тумандаги 47 та оилада истиқомат қилувчи 56 нафар вояга етмаган ёшларга бепул қишки кийим бошлар тарқатилди.
Булоқбоши туман ҳокими Ўткирбек Мамуров ҳамда сектор рахбарлари бошчилигида туманда истиқомат қилувчи "Темир дафтар", "Ёшлар" ва "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган оилаларни қишки мавсумни беталофат ўтказиш йўлида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан бугун 14-болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда 47 та оилада истиқомат қилувчи 56 нафар вояга етмаган ёшларга бепул қишки кийим (куртка, оёқ кийим, бош кийим) бошлар берилди