Ўзбекистон Республикаси Президент фармонига кўра, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган андижонлик бир гуруҳ ходимлар ҳам мукофотланган эди.
Буларнинг орасида «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган Булоқбоши туманидаги 14-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Мамажонова Иноятхон Аҳмаджоновна ҳамда «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланган тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабининг махсус фан ўқитувчиси Ахмедов Салоҳиддин Мухторовичлар ҳам бор эди. Бугун Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Мамуров булоқбошиликлар ва туман фаоллари номидан яна бир бор юксак мукофот билан қутлаб, ушбу орден ва медални топширди.