Булоқбоши туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ажратилаётган грантлар асосида пайвандлаш, сантехника ва тикувчилик соҳалари бўйича 2 ойлик ўқув курслари ташкил қилинди.
Хозирда мактабда пайвандлашга 28 нафар, сантехникага 20 нафар ва тикувчилик йўналиши бўйича 28 нафар, жами 76 нафар ёшлар ўқув курсларига ўқиш истагини билдириб қабул қилинди ва малакали мутахассислар бириктирилди. Ўқув хоналари ўқув қуроллари ва амалиёт ўтиш жихозлари билан таъминланган.
Бугун Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Мамуров ва сектор рахбарлари ўқув жараёнини бошланиши олдидан мактабни мақсади ва вазифаларини тушунтирди ва курс жараёнида етарли билим ва касб-ҳунар олишда масъулият билан ёндашишлари, ўқув курсини тамомлагандан сўнг албатта иш ўринлари билан таъминланишларини таъкидлаб ўтди.
Мактаб ва маъмурияти ва ўқув курсига қабул қилинганларни табриклаб, ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилади.