Бош саҳифа / Янгиликлар / Булоқбоши туманидаги Ширмонбулоқ маданият марказида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви ўтказилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Булоқбоши туманидаги Ширмонбулоқ маданият марказида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви ўтказилди


 
Йиғилишда  туман ҳокими Ў.Мамуров, туман прокурори Х.Юсупов ва  туман ИИБ бошлиғи О.Акбаров, ДХХ туман бўлинмаси раҳбари А.Омоновлар бошчилигида ёшлар вакиллари А.Исматуллаев ва Х.Тешабоевлар иштирок этдилар.

Туман ҳокими ўз сўзида Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йилда ёшларни билим ва касб эгаллашлари учун, соғлом ва баркамол вояга етишлари, келажакда етук инсонлар бўлиб камол топишлари учун бир қатор қарор ва дастурлар қабул қилиниши ва жамиятда ёшларни фаоллигини ошириш бўйича етарли шароитлар яратилаётганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек ёшлар орасидаги тарбияси оғир, оилада ва ҳаётдаги муаммоларини хал қилиш масалаларига катта эътибор берилаётганлигини ҳам тушунтириб  ўтди. Йиғилишда қатнашган рўйхатда турувчи 73 нафар ёшлардан 20 нафарида ечилмаётган муаммолари аниқланди ва муаммоларни ечими бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топширик ва вазифалар белгиланди.


Киритилган вақти: 29/01/2021 07:33 Кўрилганлиги: 25
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1197 (100%)
Кўриб чиқилган: 1015 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 182 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 13
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг